Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда «Миллий қадриятлар сайли» ўтказилди
15 май 2024 г 289 Комментарии: 0
Жиззах политехника институти томонидан Жиззах шаҳридаги «Истиқлол экологик истироҳат боғи»да «Миллий қадриятлар сайли» ўтказилди.
Сайлда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор С.Эшбекова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Холбекова, Талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи И.Исломов, факультетларнинг Ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосарлари, тюторлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда факультетлар томонидан бир қанча тадбирлар ташкил этилди. Жумладан,
Архитектура ва қурилиш факультетининг иқтидорли талабалари томонидан ўзбек миллий фольклор қўшиқларини ижро этилди;
Энергетика ва радиоэлектроника факультети талабалари томонидан миллий қадриятларимиздан бўлган каштачилик, миллий сўзаналар тикиш намойишини ўтказилди;
Қурилиш материаллари ва кимёвий технология факультети талабалари томонидан лапарлар, ёр-ёр айтишувлар айтилди;
Саноат технологиялари факультети қизлари ўзбак халқ оғзаки ижодига мансуб қўшиқлардан ижро қилишди;
Транспорт факультети талабалари миллий ўйинимиз бўлган ланкада ким чаққанроқ эканлигини синаб кўришди.
Шунингдек, барча факультетлар талабалари арқон тортиш, ланка каби миллий ўйинларимизда бир-бири билан куч синашишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!