Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти прокурори тадбиркорлар муаммосини тинглади
17 май 2024 г 275 Комментарии: 0
Жиззах вилояти прокурори И.Эргашходжаев томонидан Жиззах шаҳридаги “EUROASIA GILAMLARI” МЧЖнинг "Гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасидаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишилиб, экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Сўнгра, шаҳар марказидаги Ёшлар инновацион марказида 100 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари билан учрашилиб, муаммолари тингланди.
Қабулда, имтиёзли кредит ажратиш, кредит муддатини узайтириш ва бошқа масалаларга доир мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг 30 таси қаноатлантирилиб, қолган мурожаатлар ўрганиш ва муддат талаб этганлиги боис, масъуллар белгиланиб, вилоят прокурорининг назоратига олинган ҳолда ижрога йўналтирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!