» » Вилоят прокурорининг Янгиобод туманида навбатдаги сайёр қабули ва ёшлар билан учрашув ўтказилди

Вилоят прокурорининг Янгиобод туманида навбатдаги сайёр қабули ва ёшлар билан учрашув ўтказилди

11 май 2024 г 292 Комментарии: 0

Жиззах вилояти прокурори И.Эргашходжаев томонидан Янгиобод туманида навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Қабул аввалида, ҳудуд аҳолиси, сектор раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” ва банк масъуллари иштирокида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш юзасидан мулоқот ўтказилиб, масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган қабулда келиб тушган турли мазмундаги 45 та мурожаатларнинг ижтимоий ҳимоя, бандликни таъминлаш ва кредит масалаларига оид 22 таси жойида ҳал этилди, ўрганиш ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!