» » Жиззах вилояти прокурорининг сайёр қабули ва ёшлар билан учрашуви Ғаллаорол туманида ўтказилди

Жиззах вилояти прокурорининг сайёр қабули ва ёшлар билан учрашуви Ғаллаорол туманида ўтказилди

17 май 2023 г 446 Комментарии: 0

Жиззах вилояти прокурорининг навбатдаги сайёр қабули ва ёшлар билан учрашуви Ғаллаорол тумани, “Оқтом” МФЙда ўтказилди.

Қабул аввалида, вилоят прокурори маҳалла фаоллари, 2-сектор ҳудудига қарашли маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари билан учрашиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзасидан фикр алмашишди ва уларга зарур кўрсатмалар берилди.
Сайёр қабулда 64 нафар фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Шундан тикув машиналари, дори-дармон, реабилитация ва ортопедик воситалар билан таъминлашда, тиббий кўрикдан ўтказиш, соғликларини тиклашлари учун даволаниш муассасаларига йўлланмалар олишда ёрдам бериш ҳақидаги 33 та мурожаат жойида қаноатлантирилди. Қолганлари назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида 18 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантиришлари учун кредит маблағлари ажратилиши тўғрисида сертификатлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!