Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)ни ошириш” мавзусида семинар тренинг ўтказилди
21 май 2024 г 254 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, БМТ Тараққиёт Дастури ҳамда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳаси доирасида Бахмал тумани ҳокимлигида самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) тизимини жорий қилишда таклифлар ишлаб чиқиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича ташкил этилган семинар иштирокчилар учун мазмунан бой ва қизиқарли бўлди.
Ушбу жараёнда ходимларнинг назарий билим, малака ва кўникмаларни янада оширилиб, ташкилотда ходимлар учун KPI тизимини жорий этиш афзаллииклари интерфаол усулларда ўргатилди.
Семинар тренинг давомида иштирокчилар ҳам мавзу юзасидан фикр мулоҳазаларини билдириш билан бирга ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!