Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик тумани ҳокими аҳоли муаммоларини тинглади
21 май 2024 г 250 Комментарии: 0
Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев ва сектор раҳбарларининг "Чинобод" маҳалласида аҳоли билан сайёр қабули ўтказилди.
Унда аҳолининг кредит маблағлари ажратиш, иш билан таъминлаш, саломатликни тиклаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва шу каби муаммоли масалалар бўйича мурожаатлари сектор раҳбарлари томонидан қабул қилинди.
Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Ечими вақт ва маблағ талаб этадиган аҳоли мурожаатлари раҳбарлар назоратига олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!