» » Дўстлик тумани ҳокими қабулида аҳолининг муаммолари ҳал этилмоқда

Дўстлик тумани ҳокими қабулида аҳолининг муаммолари ҳал этилмоқда

15 ноябрь 2023 г 292 Комментарии: 0

Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев ҳамда сектор раҳбарлари томонидан аҳолининг мурожаатларини қабул қилиш куни сифати белгиланган.

Бу ҳафта ҳам шундай анъана давом эттирилди. Навбатдаги қабул “Қаҳрамон” маҳалласида ўтказилди. Унда туман маҳаллалари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, туман ташкилот ҳамда идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

Қабулда 30 дан ортиқ фуқаролар соғлиғини тиклаш учун бир марталик моддий ёрдам пули ажратиш, уй-жой, иш билан таъминлаш ва бошқа шу каби муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилишди.

Ҳар бир мурожаат соҳа вакиллари томонидан ўрганиб чиқилиб, кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди.

Келгуси душанба куни туман раҳбарларининг сайёр қабули Манас маҳалласида ўтказилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!