» » Дўстлик туманидаги “Саритепа” кўчалари таъмирланадиган бўлди

Дўстлик туманидаги “Саритепа” кўчалари таъмирланадиган бўлди

19 январь 2022 г 812 Комментарии: 0

Дўстлик туманининг “Саритепа” маҳалласида вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлари бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодировнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шавкат Дарвишев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Исроил Нурматов, Дўстлик тумани Халқ қабулхонаси мудири Ғайбулла Пармонов ва бошқа мутасаддилар ҳозир бўлишди.

Аҳоли билан учрашув олдидан раҳбарлар “Саритепа” маҳалласида аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, туман ҳокими ёрдамчилари ва ҳамкор ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда аҳоли хонадонлари ишга туширилган балиқчилик, паррандачилик, хизмат кўрсатиш каби соҳалар бўйича ишга туширилган 11 та янги лойиҳалар алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, Ғайрат Қодиров 3-умумий ўрта таълим мактабида яқинда таъмирдан чиқарилиб ўқувчилар ихтиёрига топширилган Технология фани ўқув устахонасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Режалаштирилган сайёр қабул эса мактабнинг фаоллар залида бўлиб ўтди.

Унда аҳоли асосан электр энергияси, суюлтирилган газ таъминоти, йўл қурилиши, кредит маблағлари ажратиш, саломатликни тиклаш, пенсия тайинлаш каби масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Сайёр қабул давомида саритепаликларнинг электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун уч дона трансформаторлар зарурлиги таҳлиллар якунида маълум бўлди. Шунингдек, маҳалладаги барча ички йўллар мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилиб, тупроқ кўчаларга шағал тўшаб бериладиган бўлди.

Бўлиб ўтаётган қабул жараёнида 27 нафар аҳоли ўзларини қийнаётган муаммолар билан раҳбарга мурожаат қилишди.

Сайёр қабул давомида кўтарилган ҳар бир мурожаат ижроси Ички ишлари бошқармаси бошлиғи ҳамда туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!