» » Жиззахда оталиққа олинган ёшлар иштирокида «Жасорат мактаби» йиғини бошланди

Жиззахда оталиққа олинган ёшлар иштирокида «Жасорат мактаби» йиғини бошланди

23 май 2024 г 147 Комментарии: 0

Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳалларда жумладан, гарнизондаги ҳарбий қисм ва муассасаларга бириктирилган ёшлар учун 10 кунлик «Жасорат мактаби» ўқув йиғинига старт берилди.

Вилоят ҳокимлиги, округ қўмондонлиги, ДХХ ҳамда Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу йиғининг иштрокчилари ҳарбий оркестр садолари остида тантанали кутиб олинди ва тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга ҳарбий либослар тарқатилди ҳамда озиқ-овқат таъминотига қўйилди.

Йиғиннинг тантанали очилиш округ қўмондонлиги ҳамда вилоятнинг мутасадди ташкилот раҳбарлари сўзга чиқиб, ушбу йиғин кўп имкониятлар ва шароитлар яратиб беришини сўзлаб, ундан оқилона фойдаланиш лозимлигини ва бунинг самамраси сифатида ўткан йиғинлардаги ёшларнинг эришган ютуқларини мисол келтиришди ва йиғин давомида ёшларнинг улкан мувофаққиятларга эришишини тилашди.

Тадбирнинг бадийй қисмида ташкил этилган турли саҳна кўринишлари ва концерт дастурлари ёшларнинг ҳарбий қисмдаги илк куниданоқ ҳушкайфита улашишга хизмат қилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!