Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
01 июнь 2023 г 523 Комментарии: 0
Жиззахда бошланган “Жасорат мактаби” ўқув йиғинида иштирок этаётган 100 нафар ёшлар билан Марказий ҳарбий округ қўшинлари полковник Фаррух Зиябаев, Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Aкмал Савурбаев ҳамда Жиззах ҳарбий прокурори адлия подполковниги Отабек Ҳайдаровлар иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Дастлаб сўзга чиққанлар, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан "Жиззах тажрибаси" сифатида эътироф этилган ва уни бутун мамлакатимиз ёшлари учун жорий этишни илгари сурган ушбу "Жасорат мактаби" ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғининг мазмун-моҳияти, ундан кўзланган мақсад ва олдинги мавсумда еришилган ютуқлар хусусида такидлаб ўтишди.
Шундан сўнг, раҳбарлар дастлаб ёшларнинг ҳарбий қисмда олган таассуротларни билиш ва улар орасидан миллий армиямиз сафларида қолиш истагини билдирган ёшларга янги имкониятлар яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ёшларга сўз беришди.
Очиқ ва самимий руҳда ўткан учрашув давомида бирин кетин сўзга чиққан ёшлар, касб-хунарга, тартиб интизомга, тинчликни ва ота-онасини қадрига етганлигини ва ҳарбий хизматга қизиқиши ортганлигини такидлаб, бунинг барчаси учун энг аввало Давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдиришди ва келажакдаги режаларини сўзлаб беришди.
Шу аснода, ёшларнинг мурожаатлари ҳам тингланди ва қўмондон миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш истагини билдирган 20 дан ортиқ ёшларга имконият берган бўлса, вилоят ҳокимлиги ва ёшлар ишлари агентлиги келажагда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларни имкониятлари кенгайтириб уларга шарт-шароит яратиб берадиган бўлди.
Йиғин иштирокчилари орасида профилактик ҳисобда турувчи ёшлар эса, ҳарбий прокуратура назорати остига олинди ва келгусида ўзига тўғри ҳулоса чиқарган ҳамда барча ёшлар сингари юртимиз равнақига ҳисса қўшишга қарор қилган ёшларни босқичма-босқич ҳисобдан чиқариш чоралари келишиб олинди.
Умуман олганда самимий руҳда ўткан учрашув давомида раҳбар ва ёшлар ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмади ва хар бир ёш авлоднинг мурожаати қаноатлантирилиб, эртанги кунга болган ишончи янада орттирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!