» » Шароф Рашидов ҳақидаги биографик фильм Британия кинофестивалида намойиш этилади

Шароф Рашидов ҳақидаги биографик фильм Британия кинофестивалида намойиш этилади

24 май 2024 г 299 Комментарии: 0

24-28 май кунлари бўлиб ўтадиган ECG Film Festival олтинчи Британия кинофоруми меҳмонлари ноёб ўзбек киноси билан танишишлари мумкин.

Кинофестивалга 22 мамлакатдан юзлаб талабномалар орасида "Энг яхши ҳужжатли филм" тоифаси финалига Шухрат Хайтовнинг "Sharaf Rashidov-the Inspirer for the Development of Mirzachul (Шароф Рашидов – Мирзачўл ривожланишининг илҳомлантирувчиси) номли фильми чиққан.

27 май куни Premier Cinemas Romford кинотеатрида намойиш этиладиган фильм томошабинларга машҳур жамоат арбоби Шароф Рашидовнинг таржимаи ҳолини очиб беради.

28 май куни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади, бу фестивалнинг якуни бўлади. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистоннинг "Шерхон" дуэти чиқиш қилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!