» » Москвадаги «Ўзбекистон киноси кунлари»да «Жиззах қўзғолони» фильми ҳам россиялик кинонамоёндалар эътиборига ҳавола этдилди

Москвадаги «Ўзбекистон киноси кунлари»да «Жиззах қўзғолони» фильми ҳам россиялик кинонамоёндалар эътиборига ҳавола этдилди

26 декабрь 2022 г 428 Комментарии: 0

24 декабрь куни Москванинг муҳташам «Иллюзион» кинотеатрида «Ўзбекистон киноси кунлари» тантанали очилди.

Тадбирда Россия кинематография департаменти раҳбари Дмитрий Давиденко ҳамда Михаил Швидкой Россия Федерациясининг халқаро маданий алоқалар бўйича махсус вакили ҳамда бошқа россиялик кинонамоёндалар иштирок этди.

Тадбир Россия Маданият вазирлиги ҳамда Кинематография ва рақамли ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Москвалик кино мухлисларга сўнгги икки йилда суратга олинган турли жанр ва мавзудаги тўртта фильм ҳавола этилади. Бу ўз навбатида томошабинга замонавий ўзбек киносининг бугунги қиёфаси ҳақидаги маълум тасаввур ва хулосаларга келиш имконини беради. «Ўзбекистон киноси кунлари» дастури доирасида москваликлар кинорежиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи», «Қўрқут ота» II халқаро кинофестиваль ғолиби, кинорежиссёр Дилмурод Масаидов суратга олган «Аёл қисмати» бадиий фильми, кинорежиссёр Рашид Маликовнинг «Тутқунлик» ҳамда кинорежиссёр Қамара Камалованинг «Ким деяй сени» картиналари намойиш этилади.

Тадбир доирасида делегация аъзолари машҳур «Мосфильм»га ташриф буюрди. Ижодкорлар маҳобати «Мосфильм»нинг бой тарихи ҳамда замонавий техник ва ижодий имкониятлари билан танишдилар. Делегация яқин кунларда ўз ишини бошлайдиган энг катта кино павильони, энг замонавий услубда томошабинга хизмат кўрсата оладиган, катта экранда фильм намойиш қилиш ҳамда спектакль саҳналаштириш мумкин бўлган замонавий кинотеатр биносида, рус киносининг бой тарихи ҳақида ҳикоя қиладиган ноёб экспонатлар жойлаштирилган музейда бўлдилар. Россиялик киноижодкорлар ҳамда мутасаддилар билан ижодий учрашувда иштирок этдилар.

Тадбирда Россия Федерацияси Маданият вазирлигининг Кинематография ва рақамли ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Светлана Фринчинская, «Мосфильм» киноконцерни бош директори Карен Шахназаров, «Союзмультфильм» киностудиясининг бош продюсери Юлия Осетинская, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги ўзбекистонлик делегация вакиллари иштирок этди.

Учрашувда рус-ўзбек ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама этилди. Ўзбек томони 5 та йирик кино лойиҳа - «Зилзила», «Пахтакор 79», «Жиззах қўзғолони», «Масжид», «Амир Темур ҳамда Тўхтамишхон» фильмларини россиялик ҳамкасблари эътиборига ҳавола этдилар. «Тақдим этилган лойиҳалар ичида менга энг ёққани ва эътиборимни тортгани — «Масжид» бўлди ва мен ушбу лойиҳа устида ўзбек ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрман», - деди «Мосфильм» киностудияси директори, режиссёр ҳамда киноссенарист Карен Шахназаров.

Москванинг «Иллюзион» кинотеатрида замонавий ўзбек киносининг бир қатор фильмлари намойиши бўлиб ўтади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!