Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
25 май 2024 г 216 Комментарии: 0
Жиззах вилояти фавқулотда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полоковник Равшан Ибрагимов Фориш туманидаги ихтисослаштирилган мактабда бўлиб, мактаб ўқувчилари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашувини ўтказди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи сўзга чиқиб, ўз сўзида дастлабки хизмат кунларидан раҳбарлик лавозимига тайинлангунга қадар бўлган вақт оралиғида бошдан кечирганлари, хизмат машаққатлари, ҳаёт қийинчиликлари, шунингдек, эришган ютуқлари ва йўл қўйган камчиликлари ҳақида ёшларга сўзлаб бериб, ўқувчи ёшларнинг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, тадбир якунида ўқувчи ёшларга замонавий махсус техникалар ва ёнғин-қутқарув асбоб-анжомлари намойиш этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!