» » Ўзбекистон – Россия: таълим соҳасида ҳамкорлик

Ўзбекистон – Россия: таълим соҳасида ҳамкорлик

27 май 2024 г 293 Комментарии: 0

Мамлакатимизда барча соҳалар каби олий таълим тизимида ҳам халқаро ҳамкорлик алоқалари йилдан йилга мустаҳкамланмоқда. Бундан икки йил муқаддам Жиззах вилоятида иш бошлаган Қозон федерал университети Жиззах филиали ҳам ана шу дўстона алоқаларнинг амалдаги ифодасидир.

Университет филиалида айни пайтда геология (нефть ва газ конлари геологияси), дастурий инжиниринг, технологик жараёнларни автоматлаштириш, иқтисодиёт, даволаш иши, стоматология, фармация, тиббий биокимё, журналистика, тилшунослик  каби 11 та бакалавриат таълим ҳамда ихтисослик йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.  

Филиал 1 минг 88 ўринли ўқув ҳамда 384 ўринли ётоқхона биносидан ташкил топган. Россиядаги ушбу ОТМнинг Жиззах филиал Қозон федерал университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Филиалда таълим фаолияти 2022-2023 ўқув йилидан бошланган. 2023-2024 ўқув йилига келиб олийгоҳда 650 нафардан ортиқ ёшлар таълим олмоқда.

– Ушбу олийгоҳнинг очилиш маросимида Татаристон президенти Рустам Миннихонов бошчилигида Россия Федерациясидан келган делегация аъзолари иштирок этган эди, – дейди ҚФУ Жиззах филиали ижрочи директори, техника фанлари доктори, профессор Озод Бобомуродов.  – Ўтган 2023 йилнинг февраль ойида давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятига ташрифи доирасида филиалга ташриф буюрди. Бу ерда талаба-ёшларнинг таҳсил олиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ўз тавсия ва маслаҳатларини берди. Бу биз учун унутилмас воқеа ва ўзига хос фахрдир.  

Қабул параметрлари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб тасдиқланган. Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт шартномаси асосида амалга оширилмоқда. Битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий маълумот сифатида тан олинадиган университетнинг белгиланган намунадаги дипломлари берилади. Ушбу олий таълим муассасасини тамомлаган талабалар икки давлат ҳудудидаги ташкилот, корхона, муассасаларда тўлақонли мутахассис сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу ўринда, 2023 йил якунида филиал таркибида “OpеnLab” илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилганини таъкидлаш жоиз.  

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги кўмагида ҚФУ Жиззах филиалида барпо этилган симуляция марказида тиббиёт факультети талабалари, тиббиёт ходимлари, шифокорлар ҳам малакаларини ошираётгани таҳсинга лойиқ. Ушбу марказнинг лойиҳа қиймати салкам 13,5 миллиард сўмни ташкил этади.  

– Ушбу марказда талабалар асосий муолажалар (инъексия, ошқозонни ювиш), ультратовуш текшируви, турли хил амалий кўникмалар, терапия, турли даражадаги мураккабликдаги жарроҳлик техникасини амалий жиҳатдан, ҳеч қандай жонли мавжудотга зарар етказмаган ҳолда ўзлаштириб олади, – дейди ҚФУ Жиззах филиали илмий ишлар ва инновациялар бўйича ижрочи директори ўринбосари Темур Ибайдуллаев.

Жиззах шаҳридаги Қозон Федерал университети филиали халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий таълим дастурлари асосида чуқур фундаментал ва илмий-амалий билимга эга юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ҳудудий инновацион-таълим тармоғини яратиш, рақамли таълим тизимини шакллантириш ҳамда иш берувчиларнинг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида ташкил этилган.

Мухтасар қилиб айтганда, икки давлат ўртасидаги дўстона ҳамкорлик меваси бўлган ҚФУ Жиззах филиали ташкил топганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлсада, вилоятдаги етакчи олийгоҳлар қаторидан жой олган.

лоҳида мажмуалардан иборат бўлиб, унинг ёрдамида талабалар кенг кўламли тиббий муолажаларни тез ва осон ўрганиб олмоқда.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!