Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиалида “Васийлик кенгаши” очилди
30 май 2024 г 743 Комментарии: 0
Қозон (Волгабўйи) федерал университети ректори Ленар Сафин бошчилигидаги делегацияни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.
Вилоят ҳокимлиги анжуманлар саройидаги қабулда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Қозон (Волгабўйи) федерал университети ректори Ленар Сафин, ўқув ишлари бўйича проректори Екатерина Турилова ва унинг Жиззахдаги филиали ижрочи директори Озод Бабомурадов ва Марат Умаров ҳамда вилоят ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашувда иккала ҳудуд ўртасида Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиалида “Васийлик кенгаши” очилиши буйича келишув имзоланди.
“Васийлик кенгаши” раиси этиб, вилоят ҳокими Эргаш Салиев тайинланди. Кенгаш раиси ўринбосари Қозон (Волгабўйи) федерал университети ректори Ленар Сафин бўлди.
Жиззах шаҳридаги Қозон (Волгабўйи) федерал университети филиалининг васийлик кенгашининг вазифаси филиал фаолиятини тизимли ва самарали ташкил этиш, таълим жараёнида ижтимоий шериклик тамойилларини самарали амалга ошириш, таълим сифатини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, малакали матахасисиларни жалб қилиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, ёш олимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдир.
Шунингдек, филиалда талабаларни таълим олиш, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун фан тўгараклари, зарурий моддий-техник базаси таъминотини йўлга қўйиш, талабалар туражойларида яшаш шароитларини яхшилаш учун тегишли чора-тадбирларини белгилашдан иборатдир.
Бундан ташқари учрашув давомида Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиали билан Ҳиндистонликлар ўртасида алоҳида келишув меморандуми имзоланди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!