Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда маст ҳайдовчи бировнинг савдо дўконини бузиб ташлади
30 май 2024 г 435 Комментарии: 0
Маълум қилинишича, Зарбдор тумани, “Равот” МФЙда жойлашган савдо дўкони иш юритувчиси тунда вилоят ИИБга қўнғироқ қилиб “Камаз” юк машинаси ҳайдовчиси савдо дўконини бузиб ташлагани тўғрисида хабар берган.
Терговга қадар текширувларда аниқланишича, Зомин туманида яшовчи 26 ёшли Т.Ш. “Кaмаз”ни маст ҳолда савдо дўкони олдига бошқариб келиб, ўша ерда турган Зарбдор туманида яшовчи 24 ёшли Ҳ.Р. ва у билан бирга бўлган У.О. билан ўзаро тортишиб қолган.
Шу жойда Ҳ.Р. “Камаз” ҳайдовчисининг юз қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Шундан сўнг Т.Ш. жаҳл устида “Камаз”ни ҳайдаб, шу ерда турган Ҳ.Р.га тегишли Sparkʼнинг орқасидан уриб, машина ва савдо дўконига моддий зарар етказган.
Қайд этилишича, ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув давом этмоқда. Тергов натижаларига кўра ушбу воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!