Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди
16 июль 2022 г 670 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 9 июл куни соат 1:00 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 975-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи ҳайдовчи Cobalt машинаси билан Самарқанд йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Зарбдор туманида яшовчи, 58 ёшли пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!