» » Пара атлет Ёқутхон Холбекова Бахмал тумани ҳокими томонидан тақдирланди

Пара атлет Ёқутхон Холбекова Бахмал тумани ҳокими томонидан тақдирланди

31 май 2024 г 606 Комментарии: 0

Бахмаллик пара атлет Ёқутхон Холбекова жорий йилнинг 17-25 май кунлари Япониянинг Кобе шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида узунликка сакраш баҳсларида олтин медални қўлга киритган эди.

У ушбу натижаси билан “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмасини қўлга киритиб бир неча кун аввал юртимизга қайтиб келди.

(Маълумот учун) Холбекова Ёқутхон Назарқосим қизи Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси спортчиси, узунликка сакраш турларида Осиё рекордчиси,
кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ва Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси.

Жаҳон чемпиони Ё.Холбекова ва унинг оила аъзоларини Бахмал туман ҳокими Азиз Эргашев Кобе шаҳридаги ғалабаси билан самимий табриклаб, эсдалик совғалари топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!