» » Дўстлик туманидаги Истиқболли кадрлар билан учрашув ўтказилди

Дўстлик туманидаги Истиқболли кадрлар билан учрашув ўтказилди

31 май 2024 г 499 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали ва Жиззах вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Истиқболли кадрлар захирасига киритилган номзодларни ишдан ажратмаган ҳолда уларнинг ютуқларини кенг тарғиб қилиш мақсадида учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Агентлик томонидан Миллий кадрлар захираси, Салоҳиятли кадрлар резерви ҳамда Истиқболли кадрлар захираси каби “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида раҳбар кадрларни босқичма-босқич ўстириб бориш механизми жорий этилган.

Бугунги кунда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилояти филиали томонидан Истиқболли кадрлар захирасига 116 нафар номзодлар киритилган.

Истиқболли кадрлар захираси – бу турли соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб келаётган юқори салоҳият, етакчилик хусусияти ва бошқарув кўникмаларига эга бўлган ташаббускор шахслар тўғрисида маълумотлар базаси ҳисобланади.
Жиззах вилоятида захирага киритилган номзодлар билан ишлаш алоҳида “Йўл харита”си асосида тизимли ташкил этилган. Жиззах вилояти филиали масъул ходимлари томонидан ҳар бир номзодларнинг шахсий ривожланиш режалари ижроси ойма-ой мониторинг қилиб борилмоқда.

Хусусан, анъанавий ва масофавий шаклда малака ошириш курсларида иштироки, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида стажировкалар ўташи ҳамда дублёрлик асосида раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириши тизимли йўлга қўйилмоқда.

Ўз навбатида, номзодларнинг ишдан бўш вақтларда мустақил таълим олиши, ўз соҳасига оид илмий-ижодий фаолияти, хорижий тилларни ўрганиши ва китоб мутолаа қилиб бориши ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб борилмоқда.

Дўстлик туманидан шакллантирилган Истиқболли кадрлар билан бўлиб ўтган учрашувда шулар тўғрисида суҳбатлашилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!