» » Жиззахда Истиқболли кадрлар захирасидаги номзодлар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди

Жиззахда Истиқболли кадрлар захирасидаги номзодлар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди

22 апрель 2024 г 320 Комментарии: 0

Давлат фуқаролик хизматининг раҳбарлик лавозимларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида республика миқёсида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари ҳамда туман (шаҳар) даражасидаги раҳбар кадрлар орасидан саралаб олинган Истиқболли кадрлар захираси шакллантирилиб, алоҳида ўқув Дастури асосида касбий компетенциялари ривожлантирилмоқда.

Жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Истиқболли кадрларнинг бошқарув ва касбий фаолиятига оид билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган семинар-тренинглар ўтказилди.

Семинар давомида тингловчиларга дастурдаги фанлардан ташқари фаолият самарадорлигига эришишга оид назарий маълумотлар берилди ҳамда малакали психологлар томонидан тренинг дарслари ва амалий машғулотлар орқали бўлажак раҳбарлар учун зарур бўлган юмшоқ кўникмалари ("SOFT SKILLS”) шакллантирилди. Якунда захира кадрлардан билим тестлари олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!