Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятидаги миллий маданий марказлар билан матбуот анжумани ўтказилди
31 май 2024 г 516 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни сақлаш, динлараро ва миллатлараро муносабатларни юксалтириш масалалари юзасидан бўлиб ўтган учрашув тарзидаги матбуот анжуманида Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари в.в.б. котибият мудири Нурали Раимов, 6 та миллий маданий марказ аъзолари оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.
Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Биноқулов очиб берди.
Шундан сўнг, Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари в.в.б. котибият мудири Нурали Раимов матбуот анжумани бўйича сўзга чиқди.
Маълум қилинишича бугунги кунда, Жиззах вилоятида 6 та миллий маданий марказлар (қирғиз, тожик, қозоқ, рус, татар ва корейс) вилоят адлия бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда Жиззах шаҳри, Ислом Каримов шоҳ кўчасида жойлашган “Дўстлик уйи” маркази биносида барча қулай шарт-шароитларга эга хоналарда фаолият кўрсатмоқда.
“Вилоятда миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, 6 та миллий маданий марказлар ҳисоб рақамларига 40 млн. сўмдан зиёд маблағлар ўтказиб берилди. Шунингдек, моддий-техника воситалари ва ойлик иш ҳақи билан таъминланди ҳамда “Дўстлик уйи” учун вилоят ҳокимининг “Дамас” русумли автомошинаси топширилди”, дейди – Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари в.в.б. котибият мудири Нурали Раимов.
Таъкидланишича, сўнгги 4 йилда миллатлараро муносабатлар ва дин соҳасида 50 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ва 40 га яқин қарорлар қабул қилинди. Бу ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксарияти фуқароларнинг дини ва миллатидан қатъи назар, ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, шу жумладан, жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятини оширишга қаратилган.
Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!