» » Мирзачўл туман Иқтисодиёт ва молия бўлимида "Жаҳолатга қарши маърифат" тадбири бўлиб ўтди

Мирзачўл туман Иқтисодиёт ва молия бўлимида "Жаҳолатга қарши маърифат" тадбири бўлиб ўтди

12 июнь 2024 г 174 Комментарии: 0

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот тадбирида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, лоқайд ва бепарволикка берилмаслик бўйича тушунчалар берилди, ёшларни диний экстремизм, терроризм, радикализм каби салбий иллатлардан огоҳлантириш ва асраш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Тадбирда Республика маънавият маърифат маркази Мирзачўл тумани бўлими раҳбари Т.Хусанов ҳамда Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи З.Ўзбеков, ҳамда бўлим маъсул ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, тадбир давомида ҳозирги вақтда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!