» » ЎЗАРО МАНФААТЛИ АЛОҚАЛАР ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛАДИ

ЎЗАРО МАНФААТЛИ АЛОҚАЛАР ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛАДИ

12 июнь 2024 г 349 Комментарии: 0

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган туб ислоҳотларда -дунёдаги етакчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан стратегик шериклик ва ўзаро манффатли ҳамкорликни шакллантириш -Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади.

Буни Туркия Республикаси билан таборо ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётган ўзаро муносабатларда ҳам яққол кўширишимиз мумкин.

Маълумки, Туркия Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган ишончли ҳамкор давлатлардан бири ҳисобланади. Икки қардош мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқ, маданий-маърифий алоқалар йил сайин ўисб, мустаҳкамланиб бормоқда. Мисол учун, сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми      1,5 бараварга, қўшма корхоналар сони 2 бараварга, инвестициялар 2,5 бараварга ошган. Икки мамлакат шаҳарлари ўртасида ҳафтасига 90 та ҳаво қатнови амалга оширилмоқда. 2024 йил бошидан буён Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ташқи савдо ҳажми 920 млн. долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг жорий йилнинг    4 ойида Туркияга экспорти ҳажми 378 млн. долларга етди. Шундай қилиб, бугунги кунда Туркия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари орасида тўртинчи ўринни эгаллайди.

Туркиянинг етакчи компаниялари Ўзбекистон бозорида фаол иш олиб бормоқда. Турк бизнеси иштирокида 100 дан ортиқ лойиҳа самарали амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг Туркияга расмий ташрифи икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтаришда муҳим тарихий воқеа бўлди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, кўп қиррали ҳамкорликни, аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф доирасида 10 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди. Томонлар ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш, маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда чиқиш, янги ўсиш нуқталари ва махсус саноат кластерларини яратиш бўйича тизимли ишлашга келишиб олдилар.

Энергетика, тоғ-кон, электротехника, тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати, соғлиқни сақлаш, туризм, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш борасидаги интилишлар қатъий экани билдирилди.

Икки мамлакат ҳукуматларига логистика ва транзит имкониятларини ривожлантириш, мавжуд транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш ва бизнес алоқаларини жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш топширилди.

Давлатимиз раҳбари қўшма Ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинганини ва унинг илк йиғилиши бугун икки давлат раҳбарлари бошчилигида ўтказилганини маълум қилди.

Минтақавий масалалар юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Халқаро майдонда яқин ҳамкорлик ва ўзаро қўллаб-қувватлашни, жумладан, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорликни давом эттиришга содиқлик билдирилди.

Президентлар Ғазо секторида зўравонликларни зудлик билан тўхтатиш ва Фаластин-Исроил муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидладилар.

Умуман олганда, музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация ва 19 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.

Шунингдек, имтиёзли савдо, энергетика бозорини тартибга солишга оид икки томонлама ҳужжатлар ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.

Президентлар илк бор етакчи корхона ва компаниялар раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказдилар.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарини Туркиянинг олий давлат мукофоти – “Туркия Республикаси Давлат ордени” билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Туркиянинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған тантанали равишда топширди.

Ушбу олий мукофот Туркия Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.

Эркин ХОЛМАТОВ

O’zLiDeP Жиззах Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!