» » Янгиободда «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» ғолиблари муносиб тақдирланди

Янгиободда «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» ғолиблари муносиб тақдирланди

14 июнь 2024 г 241 Комментарии: 0

Янгиобод туманида маҳалла ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларга ўз иқтидорларини намоён этишлари учун имконият яратиш мақсадида спортнинг футбол ва мини футбол турлари бўйича «ДХХ кубоги» мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар барча ғолибларни табриклаб, келажакдаги фаолиятларида бунданда юқори марралар тиладилар. Шундан сўнг ғолиб жамоаларга медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Натижаларга тўхталадиган бўлсак:

▫️Футбол:

1-ўрин Сармич МФЙ
2-ўрин Совот ҚФЙ
3-ўрин Дўстлик МФЙ

▫️Мини футбол:

1-ўрин Баландчақир МФЙ
2-ўрин Янгиобод ШФЙ
3-ўрин Сармич МФЙ

▫️Қизлар ўртасида мини футбол:

1-ўрин 1-сектор
2-ўрин 3-сектор
3-ўрин 4-сектор жамоалари эгалладилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!