» » Жиззахда “Парламент ўйинлари” мусобақалари бўлиб ўтди

Жиззахда “Парламент ўйинлари” мусобақалари бўлиб ўтди

14 август 2023 г 339 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги учун “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасининг ҳудудий 2-босқичи Жиззах давлат педагогика университетида бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа Жиззах ва Сирдарё вилояти депутатлари таркибидан иборат жамоалар ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон турлари бўйича бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари жамоаси ва Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши депутатлари жамоаси спортнинг мини футбол тури бўйича, Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши депутатлари жамоаси ва Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши депутатлари жамоаси спортнинг волейбол  тури бўйича, Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Нигора Асқарова ва Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутати Нодира Бобокуловалар спортнинг бадминтон турлари бўйича ҳамда спортнинг стол тенниси бўйича эркаклар ўртасида Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Музаффар Маматқулов ва Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутати Умиджон Хайдаров, стол тенниси бўйича аёллар ўртасида Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Нафиса Исматова ва Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши депутати Гулнора Мамасолиевалар ўзаро беллашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра:

Спортнинг мини футбол тури бўйича эркаклар ўртасида: I ўрин – Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари жамоаси,
II ўрин – Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши депутатлари жамоасига насиб этди.

Спортнинг волейбол тури бўйича эркаклар ўртасида: I ўрин – Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши депутатлари жамоаси,
II ўрин – Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши депутатлари жамоасига насиб этди.

Спортнинг бадминтон тури бўйича аёллар ўртасида: I ўринни – Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутати Нодира Бобокулова,
II ўринни – Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Нигора Асқарова эгалладилар.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича эркаклар ўртасида: I ўринни – Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутати Умиджон Хайдаров,
II ўринни – Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Музаффар Маматқулов эгалладилар.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича аёллар ўртасида: I ўринни – Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Нафиса Исматова,
II ўринни – Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши депутати Гулнора Мамасолиева эгалладилар.

Бўлиб ўтган қизғин баҳсларда мусобақа натижаларига кўра спортнинг спортнинг мини футбол тури бўйича I ўринни эгаллаган Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари жамоаси, спортнинг волейбол тури бўйича I ўринни эгаллаган Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши депутатлари жамоаси, спортнинг бадминтон тури бўйича            I ўринни эгаллаган Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутати Нодира Бобокулова, спортнинг стол тенниси тури бўйича эркаклар ўртасида I ўринни эгаллаган Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутати Умиджон Хайдаров, стол тенниси бўйича аёллар ўртасида
I ўринни эгаллаган Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Нафиса Исматовалар Республика йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиблар ва мусоқаба иштирокчиларига Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ва Сирдарё вилоят Кенгашининг эсталик совғалари, дипломлари ҳамда медаллар топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!