Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти мудири аҳоли билан мулоқот қилди
03 март 2023 г 532 Комментарии: 0
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримова Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши котибияти мудири Раъно Дауланова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Гулчеҳра Каримовалар билан туманнинг 4-сектор ҳудудидаги “Хонбанди” маҳалласида бўлишиб, маҳалла аҳолиси, ёшлар билан учрашиб улар муаммоларини тинглади.
Шунингдек, Нодира Каримова “Учқулоч” маҳалласида ҳам бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.
Мулоқотлар жараёнида аниқланган аҳоли томонидан билдирилган муаммолар тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!