» » Жиззахда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши котиби билан матбуот анжумани ўтказилди

Жиззахда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши котиби билан матбуот анжумани ўтказилди

22 декабрь 2022 г 378 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудири, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши котиби Нодира Каримова иштирокида “Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти бўйича амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Жиззах вилояти коррупцияга қарши кураш ҳудудий кенгаши аъзолари 38 нафарни ташкил этиб, шундан кенгаш аъзоларининг 11 нафарини ёки 30 фоизини депутатлар, 5 нафар ёки 13 фоизини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, 10 нафар ёки 24 фоизини корхона ва ташкилотлар, 5 нафар ёки 13 фоизини нодавлат-нотижорат ташкилотлари, 2 нафар ёки 5 фоизини тадбиркорлар, 1 нафар ёки 5 фоизини меҳнат фахрийлар ҳамда 4 нафар ёки 10 фоизини оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ташкил этади.

Аҳоли ва давлат хизматчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ва тадқиқотлар ташкил этиш борасида ҳудудий кенгаш аъзолари томонидан ўтган давр мобайнида 450 дан ортиқ аҳоли вакиллари билан “Сиз солиқ органларида коррупцион ҳаракатларга дуч келганмисиз?”, “Давлат солиқ хизмати органларидаги қайси соҳада коррупция ҳолатлари кўп учрайди?”, “Давлат солиқ хизмати органларида коррупциянинг қайси кўринишига дуч келгансиз?” каби аноним сўровлар ўтказиб борилмоқда.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз бешинчи сессиясида вилоят коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг иш режаси ҳамда рейтинг баҳолаш мезонлари ижросини таъминлаш мақсадида “Коррупциясиз соҳа” йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича вилоят прокурори ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи, ўттиз саккизинчи сессияда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг, қирқинчи сессияда Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ҳисоботлари эшитилди.

Миллий кенгаш томонидан рейтинг баҳолаш натижаларига кўра Жиззах вилояти коррупцияга қарши кураш ҳудудий кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти ижобий баҳоланди.

Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!