» » Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгаши котибияти мудири иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгаши котибияти мудири иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

28 июль 2022 г 1 169 Комментарии: 0

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримова иштирокида “Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши томонидан 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар”бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов очиб берди.

Шундан сўнг, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримова матбуот анжумани мавзуси юзасидан сўзга чиқди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги Қарори асосида халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари котибиятлари ташкил этилди. 

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари котибиятлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Олий Мажлис Сенати кўрсатмалари ва қарорлари ҳамда вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларининг 2022 йилга мўлжалланган иш режалари асосида самарали ишлар амалга оширилди.

2022 йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларнинг ижроси, ҳокимлар, унинг ўринбосарлари, тегишли бошқарма ташкилотларнинг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш режалаштирилди ва ҳисоботлар мунтазам иш режасига асосан эшитилиб борилди.

Доимий комиссиялар, сиёсий партияларнинг вилоят Кенгашлари, партия гуруҳлари раҳбарлари иштирокида доимий комиссиялар, партия гуруҳлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан йиғилишлар ўтказилди.

Бугунги кунда Халқ депутатлари вилоят Кенгашида 57 нафар депутат (19 нафари, яъни 33,3 фоизи аёллар), туман (шаҳар) Кенгашларида 339 нафар депутатлар (100 нафари, яъни 30 фоизи аёллар) фаолият юритади.

Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан жами 92 та сессиялар ўтказилган бўлиб, 1463 та масалалар муҳокама этилган.

Шундан, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 5 та сессияси ўтказилиб, 176 та масалалар муҳокама қилинган бўлса, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг 87 та сессияси ўтказилиб, 1287 та масалалар муҳокама қилинган. Мазкур ўтказилган сессиялар ўз вақтида оммавий ахборот воситаларида ёритилди.

Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари  томонидан ўтган давр мобайнида фуқароларнинг мурожаатлари асосида тегишли ташкилот раҳбарларига жами 1079 та депутатлик сўрови юборилган. Шундан, 233 та депутатлик сўрови вилоят Кенгаши депутатлари томонидан юборилган бўлса, 846 та депутатлик сўрови туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари томонидан юборилган. Шунингдек, тегишли ташкилот раҳбарларига юборилган жами 1079 та депутатлик сўровидан 1046 тасига ўз вақтида жавоб берилган ва ижобий ҳал этилган.

Ўтган давр мобайнида депутатлар томонидан маҳаллаларда 1639 та учрашувлар, мулоқотлар ўтказилди. Ўтказилган учрашувлар давомида фуқаролар томонидан 3209 та муаммолар келиб тушган бўлса, шундан 2668 таси ижобий ҳал этилган.

Юридик ва жисмоний шахслардан жами 3133 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, шундан 2243 таси ижобий ҳал этилган, 82 та мурожаат рад этилган, 741 та мурожаат бўйича тушунтириш берилган ва 67 та мурожаат иш жараёнида.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлиси кун тартибларига киритилган қонунлар бўйича 313 маротаба муҳокамалар ўтказилиб, муҳокамалар натижасида 387 та таклифлар келиб тушди. Янги қабул қилинган Қонунлар бўйича 440 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича 457 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 14895 нафар иштирокчи қатнашди. 200 дан ортиқ таклифлар келиб тушди.

Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари котибиятлари ва депутатлар томонидан оммавий ахборот воситаларида жами 3748 маротаба чиқишлар бўлди. Шундан, Республика газетасида 83 та, телевидения ва радиода 160 та, маҳаллий газеталарда 270 та, телевидения ва радиода 325 та, интернет сайтларида 1097 та, ижтимоий тармоқларда 1813 та чиқишлар бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур давра суҳбатида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва Бахмал туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.

Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари ва котибият ходимлари фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида ўқув-семинарлар ташкил этилиб келинмоқда.

Ўтган давр мобайнида ҳудудий кенгаш томонидан 195 та тадбирлар ташкил этилган бўлиб, 4679 нафар иштирокчилар қамраб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги учун “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасининг 2 босқичида вилоятимиз депутатлари Сирдарё вилояти жамоаси билан беллашди. Натижада: аёллар ўртасида стол тенниси бўйича Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Нафиса Исматова, спортнинг бадминтон тури бўйича аёллар ўртасида Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши депутати Малика Муродова, спортнинг мини футбол тури бўйича эркаклар ўртасида Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари жамоаси биринчи ўринни эгаллаб Республика йўлланмасини қўлга киритди.

Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг фаолияти тўғрисида масалалар сессия кун тартибига масалалар киритилиб борилмоқда.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти томонидан маҳаллий Кенгашлар, доимий комиссиялар ва депутатлар фаолиятининг келгусидаги фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!