» » “Маърифатли маҳалла” кўрик-танловининг Дўстлик туман босқичи ўтказилди

“Маърифатли маҳалла” кўрик-танловининг Дўстлик туман босқичи ўтказилди

14 июнь 2024 г 279 Комментарии: 0

Маҳаллаларда маънавий кўмакка муҳтож ёшлар билан ишлаш, ижтимоий – маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ёшларни, Ватанга муҳаббат, эзгулик руҳида тарбиялаш, нуронийларнинг ёшлар ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда маҳалла институтини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Маърифатли маҳалла” кўрик-танловининг Дўстлик туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда “Мевазор” МФЙ 1-ўринни, “А.Навоий” МФЙ 2-ўринни ҳамда 3-ўринни “Қаҳрамон” МФЙ қўлга киритди. “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси вилоят босқичига йўлланма олди.

Ғолиб бўлган маҳаллалар Республика Маънавият ва маърифат маркази Дўстлик туман бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Дўстлик туман бўлими томонидан Диплом, эсталик совғалари ҳамда китоблар жамланмалари билан тақдирландилар.
Тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази Дўстлик туман бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Дўстлик туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!