» » Жиззах шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Жиззах шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

25 декабрь 2018 г 2 409 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар ҳокимлигида Бош прокуратура ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ – овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида белгиланган вазифаларга мувофиқ ўтказилган мулоқотда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, прокуратура, солиқ, божхона, Марказий банк вилоят бошқармаси, "Жиззахбалиқсаноат” МЧЖ ҳамда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик бўлими мутахассислари томонидан тадбиркорларга берилган солиқ ва божхона имтиёзлари, озиқ-овқат хавфсизлиги борасида амалга оширилиши лозим вазифалар ҳамда солиқ ва божхона органлари томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида сўзладилар.

 

Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шу куни муаммоли вазиятлар юзасидан тушган мурожаатлар умумлаштирилиб, "Йўл харитаси” тузиш учун тегишли тартибда расмийлаштирилди. Улар 2019 йил инвестиция дастурига киритилиб, белгиланган муддатларда ишга тушириш чоралари кўрилиши белгиланадиган бўлди.

Жўрабек Ахбўтаев – Жиззах шаҳар ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!