» » Ғаллаоролда вилоят прокуратураси ва солиқ органлари ҳамкорлигида очиқ мулоқот уюштирилди

Ғаллаоролда вилоят прокуратураси ва солиқ органлари ҳамкорлигида очиқ мулоқот уюштирилди

25 декабрь 2018 г 2 803 Комментарии: 0

Ғаллаорол тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган мулоқот аввалида вилоят прокуратураси, солиқ ва божхона бошқармалари мутахассислари, давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан  солиқ, божхона соҳаларида тадбиркорлик субъектлари учун яратилган турли имтиёзлар, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонида белгиланган ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида ҳамда солиқ хизмати органи ходимлари инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли бизнес ҳамкори сифатида тадбиркорларни қўллаб қувватлашга, уларга ёрдам беришга доимо тайёр эканлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, Бахмал ва Ғаллаорол туманларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг саволларига жавоб берилди. Аксарият мурожаатлар фаолият турини кенгайтириш мақсадида тижорат банкларидан кредит олиш, ер майдони ажратиш, суғориш тизимлари ўрнатиш юзасидан амалий ёрдам бериш каби қатор масалалардаги муаммоларга ечим изланди.

- Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини  ҳимоя қилиш мақсадида аввало чекка ҳудудларимиздаги  тадбиркорларнинг дардини эшитиш, уларни қийнаётган масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўришга  эътибор берилмоқда, - дейди Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Иноят Муҳаммадиев. Аниқланаётган муаммоли масалалар жойида ҳал этилмоқда. Очиқ мулоқотлар чоғида  тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг устидан шикоятлари кўриб чиқилмоқда. Бу борада прокуратура органлари билан ҳамкорликда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир чоралар кўрилади. 

Шу куни вилоят миқёсида турли натижаларга эришиб келаётган аёл тадбиркорларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!