» » Мирзачўл тумани ҳокимлиги ходимлари иштирокида этика ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди

Мирзачўл тумани ҳокимлиги ходимлари иштирокида этика ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди

25 июнь 2024 г 275 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимининг қарори билан тасдиқланган вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларини этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича Йўриқномага мувофиқи Мирзачўл туман ҳокимлиги мажлислар залида ҳокимлик ходимлари иштирокида этика ва коррупцияга қарши курашиш бўйича умумий ва махсус ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди.

Семинар давомида вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўбаси раҳбари С.Мелибаев томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунлари, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 595-сонли қарори юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!