Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув семинар ўтказилди
27 март 2024 г 268 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимининг қарори билан тасдиқланган вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича Йўриқномасига мувофиқ, вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими маслаҳатчилари, ёрдамчилари, котибият мудирлари, бўлим бошлиқлари, гуруҳ раҳбарлари ва барча мутахассислари иштирокида этика ва коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув семинар машғулотлари ўтказилди.
Махсус ўқув машғулоти давомида ҳокимлик ходимларига Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунлари, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш сиёсати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори ва одоб-ахлоқ қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги ”Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сонли қарори мавзуларида маъруза қилиниб тушинтириш ва тавсиялар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!