Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўл туманида “Жаҳолатга — қарши марифат” мавзусида учрашуви ўтказилди
03 июль 2024 г 333 Комментарии: 0
Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-манавий муҳитни соғломлаштириш, миллий ва манавий қадриятларимизни мустаҳкамлаш борасида жамоат ташкилотлари томонидан турли хил маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Мирзачўл тумани 3- мактабгача таълим ташкилотида мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва ходималари билан ўтказилган тадбирда сўз олганлар ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши марифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳимлиги, ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало уларнинг қалбида она Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!