» » Зоминда дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда

Зоминда дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда

03 июль 2024 г 166 Комментарии: 0

Ёзнинг жазирама иссиқ кунлари нафаат инсонларнинг, балки дов-дарахтларнинг яшаши, ўсиши ва ривожланишига қийинчилик туғдиради. 

Шу сабабли Экология вазирлиги ташаббуси билан  июнь-июль ойлари давомида бутун республикамиз бўйлаб «Дарахтларга нафас беринг» акциялари ўтказилмоқда.  Акциялар давомида дарахт шохларига илинган электр симлари, чироқлар, бетон қопламалар олиб ташланиб, дарахтларнинг таги юмшатиляпти. Шунингдек,  дарахтларни суғориш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

- Шу кунларда Зомин туман Ободонлаштириш бошқармаси, Автомобиль йўлларидан фойдаланиш корхонаси, туман давлат ўрмон хўжалиги каби корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда. Суғориш тадбирлари куннинг салқин вақтлари, яъни эрта тонгда ва кечги пайтларда ташкил этилмоқда. Сабаби бу вақтларда олиб борилган агротехник тадбирлар ўсимликлар ва дов-дарахтларнинг ривожланишида ижобий аҳамият касб этади, - дейди Зомин туман Экология инспекцияси бош мутахассиси Жавлон Ахмадов.

Зомин туман Экология инспекцияси томонидан туман ҳудудига «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни парвариш қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни кунда  кўчатларни экиш ва уларни парвариш қилишга маъсул бўлган ташкилотлар томонидан мазкур ишлар қизғин олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!