» » Жиззахда дарахтларни ноқонуний кесганларга тезкор чора кўрилди

Жиззахда дарахтларни ноқонуний кесганларга тезкор чора кўрилди

27 июль 2023 г 290 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 22 июль куни соат 23:00да Жиззах вилояти Экология бошқармасининг “Ишонч телефони”га Зарбдор туманида дарахтларнинг ноқонуний кесилгани ҳақида мурожаат келиб тушди. Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Экология бошқармаси инспекторлари ва Зарбдор тумани ИИБ ходимларидан иборат тезкор гуруҳ соат 23:30 да воқеа жойига етиб боришди.

Ўрганиш давомида Зарбдор тумани, А. Навоий МФЙ ҳудудида фуқаролар А. У.  ва  З. С. томонидан 1 туп ўсишдан тўхтамаган ва 1 туп қуриган  арча дарахтлари ноқонуний кесилганлиги аниқланди.

Шу куни соат 02:30 да ҳуқуқбузарларга тегишли бўлган, кесилган дарахтлар ортилган автотранспорт воситаси жарима майдончасига қўйилди.

Фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома тузилди. Мазкур ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахт ва буталарга қонунга хилоф равишда шикаст етказганлик учун жарима миқдори мораторий даврида беш баробар, ўсимлик дунёсига етказилган зарар эса икки баробарга оширилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!