Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳузурида Жамоатчилик маслаҳат кенгашларини тузиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш» мавзусидаги семинар ўтказилди
03 июль 2024 г 315 Комментарии: 0
Бахмал туман ҳокимлигида «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳузурида Жамоатчилик маслаҳат кенгашларини тузиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш» мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Давлат органлари, жумладан маҳаллий бошқарув органлари ҳузурида ташкил этиладиган Жамоатчилик маслаҳат кенгашларининг (ЖМК) асосий мақсади - давлат органларининг фуқаролар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш, уларнинг очиқ, шаффоф ва ошкора фаолият кўрсатишини таъминлаш, давлат органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборат тренинг дарслари олиб борилди.
Куннинг иккинчи ярмида «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш»га қаратилган «Самарали мулоқот» психологик тренинг машғулотлари қизиқарли тарзда олиб борилди. Якунида иштирокчиларнинг таклиф ва тавсиялари тингланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!