Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўзбекистон Республикаси Президенти ШҲТ саммитида иштирок этади
03 июль 2024 г 295 Комментарии: 0
Саммит кун тартибидан ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади.
Йиғилиш якунида Остона декларацияси ҳамда иқтисодиёт, хавфсизлик, экология, энергетика, туризм ва бошқа кўплаб йўналишларда шерикликни кенгайтириш бўйича ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!