Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмалда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича учрашув ўтказилди
08 июль 2024 г 275 Комментарии: 0
Аёлларни реабилитaция қилиш ва мослаштириш маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлими ва ҳамкор ташкилотлар билан Бахмал туманида “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш ва “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш юзасидан семинар ўтказилди.
Шунингдек, семинар иштирокчиларига туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч қабул бўлимларида ташкил этилган туну кун ишлайдиган “Бирламчи кўмак хона”лари фаолиятини самарали ишлашини ташкил қилиш юзасидан тақдимотлар қилинди.
Семинарда Бахмал тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари, маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар, ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика катта инспектори, Оила ва хотин-қизлар бўлими ва хотин-қизлар фаоллари, Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамда маҳалла раислари иштирок этишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!