» » Жиззахда “Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини юксалтириш” мавзусида семинар тренинг ўтказилди

Жиззахда “Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини юксалтириш” мавзусида семинар тренинг ўтказилди

26 июль 2023 г 378 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида “Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини юксалтириш” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.

Унда Пахтакор ва Дўстлик туманларининг хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

— Ҳозирги глобаллашув даврида сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнлар жадаллик билан ривожланиб бормоқда, — дейди Дўстлик туманидаги “Қаҳрамон” МФЙ хотин-қизлар фаоли Моҳичеҳра Раҳмонова. — Ҳаётга татбиқ қилинаётган ислоҳотлар ва давлат ҳамда жамият бошқарувини самарали ташкил этиш, қарор қабул қилиш, психологик билимларни пухта эгаллаш ҳамда амалий тажрибани ҳаётга муваффақиятли татбиқ этиш бугунги раҳбарнинг асосий вазифаларидан биридир.

Шунингдек, семинарда хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини ошириш билан бирга уларга оилалар билан ишлашда низоли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш йўллари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Шунингдек, низоли ва нотинч оилалар билан ишлаш, руҳий тушкунликка тушган шахсларга кўмаклашиш, зўравонликдан жабр кўрган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ажримларнинг олдини олиш ҳамда бошқа мавзулар юзасидан ҳам махсус махсус сабоқлар ташкил этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!