Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳридаги маҳаллада ижтимоий хизматларни юритиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди
26 май 2022 г 581 Комментарии: 0
Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг топшириғига асосан хотин-қизлар фаоллари учун эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва маҳаллада ижтимоий хизматларни юритиш бўйича семинар-тренинглар ва амалий машғулотларни ўтказиш белгиланган.
Жиззах шаҳрида 23 май куни ҳудудий тренер-модераторлар томонидан сектор раҳбарлари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда масъул ташкилот раҳбарлари учун амалий машғулотлар бошланди. Бу машғулотлар 27 май санасига қадар давом этади.
Ушбу ташкил этилган семинарда маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича янги тизим жорий этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам беришни мувофиқлаштириб бориш, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар эҳтиёжларини аниқлашда профессионал усуллардан фойдаланишнинг илғор хорижий тажрибаси,маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни ўрганиш, ижтимоий хизматлар кўрсатишни маҳаллада ташкил этиш, идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш тартиби, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар ҳамда кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш (санатория, дам олиш ва болалар оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш) каби долзарб йўналишлар бўйича маърузалар, давра суҳбатлари ва амалий машғулотлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!