Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдорда «Бирламчи кўмак хона»лари фаолиятини самарали ишлашини ташкил қилиш бўйича тақдимот ўтказилди
09 июль 2024 г 233 Комментарии: 0
Аёлларни реабилитасия қилиш ва мослаштириш маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлими ва ҳамкор ташкилотлар билан Зарбдор туманида “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш« ва “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш» юзасидан семинар ўтказилди.
Шунингдек, семинар иштирокчиларига туман тиббиёт бирлашмалари шошилинч қабул бўлимларида ташкил этилган туну кун ишлайдиган «Бирламчи кўмак хона»лари фаолиятини самарали ишлашини ташкил қилиш юзасидан тақдимотлар қилинди.
Семинарда Зарбдор тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари, маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар, ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика катта инспектори, Оила ва хотин-қизлар бўлими ва хотин-қизлар фаоллари, Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамда маҳалла раислари иштирок этишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!