Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Солиқларнинг ихтиёрий тўланиш даражаси маълум бўлди
12 июль 2024 г 362 Комментарии: 0
2024 йил II чоракда Республика миқёсида юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ мажбуриятларининг ихтиёрий бажарилиши 96%ни ташкил этди. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» портали маълум қилди.
Қайд этилишича, энг яхши кўрсаткич йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИда қайд этилиб, бу 98 фоиздан кўпроқни ташкил этди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида эса 96 фоиз солиқ тўловчилар ихтиёрий тўлагани қайд этилган.
Нисбатан паст натижалар (95 фоиз) Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида рўйхатга олинган.
Маълум бўлишича, солиқ турлари кесимида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 99%, акциз солиғи 98%, ҚҚС 97%, фойда солиғи 96%, АОС 96%, ЖШОДС 96%, мол-мулк солиғи 95%, ер солиғи 95%, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 92% ни ташкил қилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!