» » Мирзачўл туманида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш юзасидан учрашув ўтказилди

Мирзачўл туманида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш юзасидан учрашув ўтказилди

15 июль 2024 г 229 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишда давлат назорати мунтазам амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Мирзачўл туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Б.Мирзақулов, вилоят электр тармоқлари корхонаси директор ўринбосари Ж.Тўхтаев, туман ТЭТ раҳбари Ф.Раҳмонов томонидан “Мустақиллик” маҳалласида мутасадди раҳбарлар иштирокида аҳоли билан учрашув ўтказилди.    

Учрашувда, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва тежамкорликни таъминлаш, тўлов интизомини шакллантириш, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланмаслик, электр энергияси тарифларидаги ўзгаришлар ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш ва унинг қулайликлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!