Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ёш китобхон оила аниқланди
16 июль 2024 г 285 Комментарии: 0
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Ёш китобхон оила” танловининг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилоят ахборот-кутубхона марказида ташкил қилинган танловда 28 ёш оила иштирок этди. Иштирокчилар илмий-оммабоп, ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид тест саволларига жавоб бериб, китобхонлик лаёқати ҳамда кўникмаларини синовдан ўтказди.
- Ўтган йили ушбу танловда иккинчи ўринни эгаллагандик, - дейди Жиззах шаҳар Сайилжойи маҳалласида яшовчи Умида Наврўзова. - Ўшанда янада кўпроқ мутолаа билан шуғулланиш, билим ва дунёқарашимизни янада кенгайтириш кераклигини англаб, мунтазам турли жанрлардаги китобларни ўқиш, дастурхон атрофида ўз ўқиганларимиз ҳақида фикрлашиш оиламизда яхши анъанага айланди. Мана, бу йил танловнинг шаҳар босқичида биринчи ўринга чиқдик. Кейинги босқичларда ҳам муносиб иштирок этишга аҳд қилганмиз.
Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!