Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда санитар тозалаш хизмати ходимларига бепул велосипедлар топширилди
20 июль 2024 г 255 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2024 йил 4 январдаги 5-сонли Фармони ижросини амалга ошириш мақсадида Экология вазирлиги томонидан санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш, шунингдек, ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари, экофаоллар ҳамда жамоатчилик экология назоратчиларига велосидеплар етказиб берилмоқда.
Республика санитар тозалаш маркази Жиззах вилояти филиалида велосипедларни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда велосипедлар Фориш туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси, «Эко сфера» МЧЖ, «Тоза эко ҳудуд» МЧЖ, «Эко ҳоусе» МЧЖ ва «Тоза ҳудуд» ДУК ходимларига топширилди. Бу каби имкониятлар санитар тозалаш хизмати ходимларининг иш унумдорлигини ошириб, ўз вазифаларини самарали бажаришда янада қулайликлар яратади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!