» » Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Жиззахга келди

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Жиззахга келди

20 июль 2024 г 789 Комментарии: 0

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий жаноблари бошчилигидаги делегация Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Муҳаммад Али Искандарий жаноблари ўз ташрифи давомида вилоятдаги бир нечта йирик ишлаб чиқариш корхоналарга ташриф буюрди.

Шундан сўнг, делегация аъзолари Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан учрашди ва Эрон Ислом Республикаси билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган бир қанча йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ва Жиззах вилоятининг йирик тадбиркорлари Эрон давлати билан ҳамкорлик масалалари бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!