» » Фориш тумани ҳокими маҳалла аҳолиси муаммоларини тинглади

Фориш тумани ҳокими маҳалла аҳолиси муаммоларини тинглади

25 июль 2024 г 346 Комментарии: 0

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатдан мутлақо янги тизим яратилди.

Фориш туман ҳокими ва ўринбосарлари томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, ҳал этиляпти.

Фориш туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Икром Матиев 1-сектор ҳудудидаги «Боғдон» маҳалласи аҳолиси муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этди ва аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг кундалик вазифасига айланган. Бу галги сайёр қабулда маҳалла аҳолиси томонидан ичимлик сув таъминоти, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва шу каби муаммоли масалалар ўртага ташланди. Аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!