Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда уйида қурол ва гиёҳвандлик моддалари сақлаётган эркак ушланди
26 июль 2024 г 290 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида яшаш уйида қурол ва гиёҳвандлик моддалари сақлаган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ИИБ тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Жиззах шаҳрининг Иттифоқ маҳалласида яшовчи 58 ёшли фуқаро яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжалигида спорт қуроли сақлаётгани аниқланган.
Шунингдек, текширув давомида ушбу шахснинг хонадонидан қуролдан ташқари, электрон кастет, жавонда 13,8 грамм, чўнтакларида жами 65 грамм «Марихуана» сақлаётгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширувлар олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!