Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ДХХ: Жиззах вилоятида коррупцион ҳолатга чек қўйилди
26 июль 2024 г 330 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида туман ИИБ тезкор ходими А.Д. хизмат ваколатини суистеъмол қилган ҳолда 1972 й.т., фуқародан унинг танишларига нисбатан туман аҳолиси томонидан берилган аризалар бўйича қонуний чора кўрмаслик эвазига ундан 2 минг АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлиги аниқланиб, жорий йилнинг 24 июль куни ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ходим 2 минг АҚШ доллари миқдордаги пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда туман ИИБ тезкор ходимига нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!